Ссылки доступа

Россияда қўшинларни жанговарлигини тўсатдан текшириш эълон қилинди


Россия президенти Владимир Путин Куролли кучларининг жанговар тайёргарлигини тўсатдан текширишни буюрди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу эълон қилди.

Текширув 25 - 31 август қадар давом этиб Жанубий, Ғарбий, Марказий ҳарбий туманлари, Шимолий ҳарбий флотини, ҳамда ҳарбийғкосмик кучлар ва ҳарбий-десантчи қўшинларни қамраб олади.

Шойгуга кўра, улар Жанубий ҳарбий туманининг қўшинлар гуруҳларини қисқа муддат ичида инқироз ҳолатларини чегаралаш учун ёйилиш таёргарлигини синайди, ҳамда Ғарбий ва Марказий ҳарбий туманларининг "жанубий-ғарбий стратегик йўналишида ҳаракатларини кучайтириш" имкониятларини баҳолайди.

2014-2015 йилларда Қрим ажраб чиққанидан ва шарқий Украинада можаро бошланганидан сўнг, Россия бир қатор тўсатдан ҳарбий текширувлар ва ҳарбий машқлар ўтказди. Бундай ҳаракатлардан кейин Украина ҳукумати ўз чегаралари ёнида Россия қўшинлари сонининг ортишини, шунингдек, Донбассда вазиятни кескинлашганини қайд этган. Ғарб давлатлари бир неча марта Россияда ҳарбий машқлари миқдори кўплиги масаласида ташвиш билдирган.

Россия армияса сўнгги марта июнь ойи ўрталарида тўсатдан текшириш ўтказилган.

XS
SM
MD
LG