Ссылки доступа

Ўзбекистон Ўнғар Тоодаги баҳсли ҳудудни ўзиники деб ҳисоблайди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ўнғар Тоода қўлга олинган Қирғизистон ватандошлари – радиореле станцияси ходим ноқонуний мигрантлар эканлигини билдирди. Ўзбекистон баҳсли ҳудудни ўзиники деб эълонг қилди.

Ўзбек ОАВ Ўзбекистон ИИВга таянган ҳолда берган хабарларига кўра, Ўнғар Тоода қўлга олинган қирғизистонликлар Ўзбекистон қонунларига кўра жавобгарликка тортиладилар.

Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, станциянинг 4 ходими Ўзбекистон ҳудудида ҳибсда тутиб турилиибди. 22 август куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари вертолетларда Ўнғар Тоога қўнишган ва станция ходимларини қамоққа олишган. Ўзбек томони улар тегишли процессуал чоралар кўриш учун қўлга олинган.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги “Кербен” радиореле станциясининг 4 ходими – Абдумиталип Урманов, Урмат Бердалиев, Жениш Ташматов ва Нурбек Усупбаевни озод қилиш учун чора кўрмоқда. Бугунги кунда томонлар ўртасида дипломатик музокаралар юритилмоқда.

XS
SM
MD
LG