Ссылки доступа

«Кыргызкомур» ДК ходимлари олти ойлик иш ҳақини талаб қилиб митинг уюштиришди


Норин вилоятининг Жумғали туманида 25 августда «Кыргызкомур» ДК нинг 70 га яқин ишчиси митингга чиққан. Ходимлар уларга 2016 йилнинг февралидан тўланм аётган иш ҳақларини бериш ва директор вазифасини бажарувчи Талант Бокошевни лавозимидан бўшатишни талаб қилишган.

«Кыргызкомур» филиали бошлиғининг ўринбосари Аят Сансызбаевнинг таъкидлашича, корхона ишчиларга иш ҳақи бўйича 6 миллион сом қарздор бўлиб қолган.

Унинг айтишича, корхона 2014 йилда 126 тонна, 2015 йилда – 230 тонна кўмир қазиб олган, бироқ бу йил ҳали кўмир қазиб олинмаган.

Митинг қилувчилар туман ҳокими билан учрашган,ҳокимишчиларнинг талабларини тегишли органларга етказишга ваъда берган.

XS
SM
MD
LG