Ссылки доступа

Россиянинг юздан ортиқ паралимпиячилари мусобақаларда иштирок этишга руҳсат сўраб ариза ёзишди


Россиянинг паралимпия қўмитаси тарқатган махсус хабарга кўра Россиялик юздан ортиқ атлетлар ҳар бири алоҳида 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги паралимпия ўйинларида иштирок этишни сўраб ариза ёзишган.

ТАСС ахборот агентлигининг куни кеча хабар беришича 33 Россиялик паралимпиячилар олтита енгил атлетикачилар билан биргаликда Халқаро Паралимпия Қўмитасига мурожаат этишган.

Халқаро Паралимпия Қўмитаси Россия паралимпиячиларини Россия спортидаги допинг билан боғлик можаролар ортидан уларни Риода бўлиб ўтадиган ўйинларга қўймаслик борасида 7 август куни қарор қабул қилган. Россиянинг паралимпия қўмитаси ушбу қарор юзасидан уз эътирозини билдирди, лекин 24 август куни Лозанда жойлашган спорт арбитраж суди бу эътирозни қайтарди.

Бунинг ортидан Россиялик ҳуқуқ фаоллари Халқаро Паралимпия Қўмитасини 200 дан ортиқ Россиялик спортчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилганликда айблади.

XS
SM
MD
LG