Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилар: Чеченистонда сайловлар олдидан ҳукумат танқидчиларини таъқиб қилишмоқда


Human Rights Watch xaлқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти сентябрдаги сайловлар арафасида Чеченистондаги мухолифат таъқиб этилаётгани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди.

"Россия: Чеченистонда сайловолди таъқиблар" деб номланган ҳужжатда республика раҳбари ва унинг атрофидагиларни танқид қилган минтақа аҳолиси таъқибга учрагани ҳақида хабар қилинмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилар Қодировни 40 дан ортиқ оммавий тарзда танқид қилган инсонларни ҳибсга олиш, калтакланиш ва жазолаш холатларни келтирмоқда. Шантаж, хўрлаш ва мажбурлаш холлари ҳақида хабар қилинмоқда.

Қодировнинг Чеченистон раҳбари сифатида ваколати март ойида тугаган. Июл ойида Қодиров 18 сентябр куни бўлиб ўтадиган минтақа рахбарининг тўғридан-тўғри биринчи сайловда иштирок этишини эълон қилди. Чеченистон ҳукумати 26 августда мамлакатдаги сайлов участкаларида видеокамералар бўлмайди деб, эълон қилди.

XS
SM
MD
LG