Ссылки доступа

Қозоғистонда радикал гуруҳлар иштирокчилари қўлга олинди


Қозоғистон миллий хавфсизлиги қўмитаси (МХҚ) тахмин қилинаётгани 20 дан ортиқ бўлган радикал гуруҳлар иштирокчиларини қўлга олди. Хабарномада 12 дан 30 августгача бўлган вақт давомида Ғарбий-Қозоғистон ва Оқтепа вилоятларидаги учта радикал гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйилгани айтиб ўтилган.

Қўмита ахборотига қараганда, суднинг санкцияси билан Ғарбий-Қозоғистон вилоятида 10 та одам, яна 11 таси – Оқтепа вилоятида қамоққа олинган.

«Бунинг натижасида радикалларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳужум қилиш, шунингдекаҳолининг зич тўпланган жойларида терроризм ҳаракатларини амалга ошириш борасидаги режалари чиппакка чиққан», — дейилади қўмита хабарномасида.

Гуруҳларнинг тахмин қилинаётган иштирокчиларининг яшаш жойларида ўтказилган тинтув вақтида ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва ясама портловчи қурилмалар, шунингдек номларини қўмита айтиб ўтмаган халқаро террорчи ташкилотларнинг атрибутикаси мусодара қилинган.

Қўлга олинганларга нисбатан бир қатор моддаларни, жумладан “Ижтимоий ёки диний адоватни қўзғатиш”, “Терроризм ташвиқоти ёки терроризм актини содир этишга жамоавий даъват” каби моддалар бўйича судгача бўлган тергов ишлари бошлаб юборилди, дейилади қўмита баёнотида.

XS
SM
MD
LG