Ссылки доступа

АҚШ ОАВ: Оқ уй Россия хакерларининг ҳаракатидан безовталанмоқда


Америка разведкасига aмерика сиёсий ташкилотларига қаратилган россиялик кибероперацияларнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолаш топширилган.

Оқ уй махсус разведка бўлинмасига россиялик хакерлар томонидан америка сиёсий ташкилотининг компьютер тармоқларини бузишлари оқибатларини таҳлил қилиб чиқишни топширди, деб хабар қилади NBC компанияси.

Тергов “совуқ уруш” вақтида контрразведка амалиётларини амалга ошириш учун ташкил топган ва ВҚШ Миллий разведкаси директори тасарруфида бўлган хизмат томонидан олиб борилмоқда. Америка сиёсий институтларига қарши кибероперацияларни олиб боришда гумондор бўлган давлатлар қаторида – Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Кореябор.

Сўнгги ойларда хорижий хакерлар томонидан Демократик партиянинг сайлов штаби, Хиллари Клитоннинг, бир нечта ноҳукумат тадқиқот марказлари ва америка сиёсий истаблишментида алоқалари бўлган америка репортерларининг, иккита штат сайлов округларининг компьютерлари бузилгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди.

Норасмий ахборотга қўра, америка махсус хизматлари бу кўпчилик хуружлар орқасида россия разведка хизматларининг топшириға биноан ишлаётган россия хакерлари турибди деб ҳисоблашмоқда.

XS
SM
MD
LG