Ссылки доступа

Бразилия Сенати Дилма Русефга импичмент эълон қилди


Британия газетаси The Guardian га кўра, Бразилия Федератив Сенати президент Дилма Русефга импичмент эълон қилди.

Очиқ овоз бериш жараёнида 81 Сенат аъзолари иштирок этиб, уларнинг 61 таси Русефни истеъфога чиқишини билдирди. Давлат раҳбари ўрнини 2018 йилнинг охиригача Бразилия вице-президенти Мишел Темер эгаллайди.

Русеф президент сифатида 2011 дан 2016 йилгача хизмат қилди. У 12 май куни лавозимидан четлаштирилган эди. Русефни 2014-йилда президент сайловларида федерал бюджетнинг маълумотларини ўз ғалабаси эҳтимолини яхшилаш учун бузишда ва коррупцияда айблашмоқда. Собиқ давлат раҳбари бу айбловларни рад этиб, уларни "давлат тўнтарилиши фитнаси" деб номлади.

XS
SM
MD
LG