Ссылки доступа

Меркел терроризм ўсишини қочқинлар билан боғламасликка чақирди


Германия канцлери Ангела Меркел мамлакатда исломчилар томонидан содир этилган сўнгги ҳужумлар қочқинлар сони кўпайгани билан боғлиқ эмас, деб айтди. Sueddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюда у терроризм Германияда миграция инқирозидан аввал ҳам бўлганлиниги таъкидлади.

Меркел мамлакатда миграция сиёсатидаги хатоларни тан олди. Унинг сўзларига кўра, муҳожирларга қаратилган умумевропа ислоҳотлар ўн йил олдин зарур эди. Хусусан, у Шенген ҳудудида ташқи чегараларни ҳимоя қилиш муҳимлигини қайд этди.

2015 йилда Германияда Яқин Шарқ ва Африкадан бир миллиондан кўпроқ муҳожирлар паноҳ сўради. Германия ҳукумати бу йил июл ойидаги қочқинлар томонидан содир этилган ҳужумлардан сўнг "очиқ эшик сиёсати" учун танқид қилинди. Ангела Меркел ҳужумларни қоралади, лекин миграция сиёсатини ўзгартиришдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG