Ссылки доступа

Россиядаги тожик неварасининг исмини Путинга алмаштирди


Россияда яшовчи, асли Тожикистонлик бўлган ва Россия президентининг ашаддий ишқибози бўлган одам ўзининг икки яшар неварасининг Расул исмини Путин деб алмаштиришга қарор қилди.

Россияда 18 йилдан бери яшаб келаётган Рахмон Жўраев, 70-ёшлик тожик ўчитувчиси шундай дейди: газетада битта мисрлик ўзининг ўғлини Путин деб атаганини ўқиб қолдим. «Кейин ўйланиб қолдим ва неварамни Путин деб аташга қарор қилдим. Менинг неварам Путинга жуда ўхшашиб кетади», - дейди Жўраев.

У яна қўшимча қилиб айтдики, унинг невараси ота-онаси билан Владимир вилоятининг Александрово шаҳрида яшайди ва ҳозирда улар ФҲДЁ га неварасининг исмини алмаштириш бўйичаҳужжатларни топширишган. «Менинг ўғлимниг исми Жахонгир, бунинг таржимаси лашкарбоши дегани. Русчасига айтсак унинг тўлиқ исми Жўраев Путин Жахонгирович, Жўраев Путин Лашкарбоши ўғли бўлади», - деб кулади Рахмон Жўраев.

Жўраевлар оиласи ўғлининг исмини алмаштириш учунорганларга мурожаат қилишганидан кейин Россия ОАВ бу мавзу билан қизиқиб қолишди. Учта россия телеканали унинг ўғли ва невараси билан интервью олиш учун ўз мухбирларини жўнатган.

Бизнинг суҳбатдошимиз яширмай айтадики, дунёдаги энг адолатли президент деб ҳисоблайдиган Путиннинг ашаддий ишқибози бўлиб келмоқда. Жўраев хабар қиладики, 12 йил аввалоқ Путин музейини ташкил қилган ва уй деворларини унинг расмлари ва фикр-мулоҳазаларидан келтирилган цитаталар билан тўлдириб ташлаган. Жўраев бир куни унинг Путинга бўлган иштиёқи оиладаги ажрашишга сабаб бўлган, бироқ у бар ибир ўзининг Путин тўғрисидаги фикрини ўзгартирмайди.

XS
SM
MD
LG