Ссылки доступа

Эрдўғон Гуленни экстрадиция қилиш масаласини G20 саммитида Обама билан муҳокама қилмоқчи


Туркия президенти Ражаб Эрдўғон 4 сентябрда Хитойда бўладиган “Катта йигирматалик” мамлакатлари саммитида Туркия муҳолифат фаоли Фатҳулла Гуленнинг экстрадицияси масаласини АҚШ президенти Барак Обама билан муҳокама қилмоқчи

Бу ҳақда Туркия президентининг вакили Иброҳим Қалин хабар берган. Ушбу баёнот юзасидан Вашингтон ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.

АҚШ вице-президенти Джо Байденнинг 24 августда Анқарага қилган ташрифи чоғида Қўшма Штатлар Гуленга қарши қўйилаётган айбловларни ҳуқуқий томондан баҳолаш борасида Туркия билан ҳамкорлик қилаётганлигини айтган. Байденга кўра Вашингтон Гуленни фақат қонун асосидагина қайтариши мумкин.

Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган Гуленни шу йилнинг июль ойида содир бўлган ҳарбий тўнтаришга уринишни уюштиришда айбламоқда. Гулен ўз навбатида бу айбловларни рад этган ва агар мустақил суд унинг айбдор эканини исботласа, мамлакатга қайтишга тайёр эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG