Ссылки доступа

Сейтқази Матаевнинг турмуш ўртоғи соғлигидан ҳавотирда


Давлат маблағларини ўғирлашда ва солиқ тўлашдан бош тортишда айбланаётган Қозоғистон журналистлари уюшмаси раиси Сейтқази Матаевнинг турмуш ўртоғи Қозоғистон Бош Прокурори Жакип Асановга эрининг ҳаётини сақлаб қолишни сўраб мурожаат қилган.

Интернетда чоп этилган бу мурожаатда журналист Баян Рамазанова Сейтқази Матаевнинг ҳаётидан ҳавотирда эканини таъкидлайди.

“Эрим Сейтқази Матаевга қарши ўғирликлар қилиш ва солиқ тўлашдан бош тортиш каби сохта айбловлар асосида уюштирилган бу жиноий иш ва суд жараёнидан қилган хулосам шуким, бу амалиётдан кўзланган асосий мақсад эримни ўз жонига қасд қилишга мажбурлашдир”, дейди Рамазанова. Унга кўра, айбловлар ва оммавий таъқиб қилишлар Сейтқази Матаевни кучли стресс холига солган ва соғлигига жиддий таъсир қилган.

Сейтқази Матаев ва унинг ўғли, КазТАГ ахборот агентлигининг раҳбари, пулларни исроф қилишликда айбланаётган Асет Матаев шу йил февраль ойида ҳибсга олиниб уй қамоғида сақлаб келинмоқда. Остонада 23 августда бошланган суд жараёнидан буён, Сейтқази Матаев соғлиги ёмонлашганлиги туфайли икки марта суддан касалхонага олиб кетилган.

Ота-бола Матаевлар барча айбловларни рад қилишяпти. Прокуратурага кўра Сейтқази ва Асет Матаевлар молиявий жиноятлар содир этишган.

XS
SM
MD
LG