Ссылки доступа

Россия ўз «Паралимпиадасини» ўтказади


Россия келгуси ҳафта Бразилия уйинларида иштирок этишдан четлаштирилган ўз паралимпиячилари учун икки кунлик мусобақаларни утказишни режалаштирмоқда. Россия Паралимпия қумитами раҳбари Владимир Лукинга қўра, мусобақалар 7 ва 8 сентябр кунлари Москва вилоятида бўлиб ўтади.

Халқаро тергов Россияда давлат допинг дастури мавжудлигини аниқлагандан сўнг Халқаро Паралимпия қўмитаси Россия терма жамоасини ўйинлардан иштирок этишини бутунлай четлаштирди. Ўтган ҳафтада Спорт арбитраж ҳайъати бу масаладаги аппеляцияларни рад этди.

31 август куни Швейцариянинг Олий суди тақиқни вақтинча олиб ташлашни сўраган Россия Паралимпия қўмитасига рад жавобини қайтарди. Ҳукмда айтиб ўтилганидек, қўмита допинга қарши қоидалар бўйича ўз мажбуриятларни амалга оширганини намойиш қила олмади.

Паралимпиада ўйинлари Рио шаҳрида 7 дан 18 сентябр қадар бўлиб ўтади. Россия олимпия терма жамоаси Бразилиядаги 21 август куни якун топган ўйинларда оммавий равишда қатнашиши ман этилишига бир оз қолган. Бунинг натижасида қарийб 120 спортчи мусобақалардан четлаштирилди.

XS
SM
MD
LG