Мей ЕИ дан чиқиб кетиш борасида бошқа референдум бўлмаслигини таъкидлаб дедики “Буюк Британия ЕИ га қора йўлак орқали қайтмайди”. Унга кўра Британияликлар ўз мамлакатининг жаҳон сиёсатида муваффақиятларга эришишини таъминлайдилар.
Британия ўзининг ЕИ дан чиқиш борасидаги ҳоҳишини июнь ойидаги референдумда изҳор этди. Унда 52 фоиз Британияликлар бу қарорни қўллаб овоз беришган. Брюссель Лондондан ЕИ дан чиқиш жараёнини имкон қадар тез бошлашини сўраб бир неча бор мурожаат қилган. Бу жараённи тезлаштириш мақсадида Мей Британия парламенти билан маслаҳатлашмаган холда иш олиб боради.