Ссылки доступа

Назарбоев парламентда “хавфсизлик тўғрисидаги” қонунлар лойиҳаси ҳақида гапирди


Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирокидаги парламентнинг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Давлат бошлиғига кўра парламентнинг иккинчи йиғилиши ўз фаолиятини “тарихий муҳим даврда” бошлаяпти.

Назарбоевнинг айтишича бир қанча қонун лойиҳалари, шу жумладан “экстремизм, терроризм, контрразведка фаолияти, дактилоскопик ва геном жиҳатдан рўйхатга олиш ва текшириш, мамлакатнинг информацион хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари”га қаратилган бир нечта қонун лойиҳалари ишлаб чиқилган ва парламентга тақдим этилган.

“Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун биз бу қонунларни ишлаб чиқамиз ва қабул қилиш учун депутатлар эътиборига ҳавола этамиз. Энг муҳими одамлар тинч шароитда ишлаши учун жамиятда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдир”, - деди Назарбоев.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати маъмурияти Twitter да президент сўзларини келтириб айтадики қонунларни қабул қилишга бўлган зарурат ва мантиқ барчага аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Назарбоевга кўра ушбу мажлис мобайнида 50 га яқин қонун лойиҳалари қабул қилиниши лозим ва булардан аксарияти шу йилнинг охиригача қабул қилиниши керак.

XS
SM
MD
LG