Ссылки доступа

Керри: “Ҳозирда Қирғизистон Ўрта Осиёнинг демократик лидеридир”


Ҳозирда Қирғизистон Ўрта Осиёда демократик лидердир. Бу ҳақда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Қирғизстонни мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклаб маълум қилди.

Керри 25 йил аввал Қирғизистоннинг мустақиллигинибиринчилардан бўлиб АҚШ тан олганини эслатиб ўтди. Кейинчалик чорак аср давомида шу мамлакат билан дўстлик ва стратегик ҳамкорликка асосланганалоқаларни сақлаб келди.

“Шу вақт оралиғида бизни Қирғизистон билан кўплаб узилмас ришталар боғлаб турипти. Булар демократияга тарафдорлик, плюрализмга ҳурмат ва ҳамманинг сиёсий – иқтисодий имкониятларига ишонч”, деди Керри.

“Барқарор ва гуллаб яшнаётган Қирғизистон бутун минтақа учун намуна бўла олади. Қўшма Штатлар Қирғизистоннинг иқтисодий ва демократик ривожланишини қўллаб қувватлайди ва унинг минтақадаги барқарорлик ва ҳавфсизликни таъминлашдаги ёрдамини қадрлайди ва ҳамкорлигимизнинг икки мамлакат халқи манфаатларига мос равишда ривожланишини кутиб қолади”, деди АҚШ Давлат Котиби.


XS
SM
MD
LG