Ссылки доступа

Кўлобда президент резиденциясининг қурилиши якунланмоқда


Кўлоб шаҳрининг Чорбоғ жамоатида президент резиденциясининг қурилиши деярли якунланди. Майдони 25 гектарни эгаллаган объект сентябрнинг охирида фойдаланишга топширилади.

Кўлоб хокими ўринбосари Пулод Хафизов айтишича, резиденция қурилиши ўтган йили бошланган ва бу ерда 200 та маҳаллий ишчилар машғул бўлганлар. Унинг гапига қараганда, резиденция майдонида гуллаган боғ, меҳмонларни кутадиган зал мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда ишчилар бассейн қурилиши билан банд бўлиб туришибди. У объект қурилишига кетган ҳаражатлар миқдорини айтмади, бироқ бу объект Кўлоб маъмуриятининг бюджет маблағлари ҳисобига қурилганлигини таъкидлаб ўтди.

Тожикистон президенти Эмомали Рахмоннинг резиденцияси ва дачалари мамлакатнинг бир нечта шаҳарлари ва туманларида жойлашган бўлиб, у ерларда давлат раҳбари хорижий меҳмонларни ва ҳамкорларни қабул қилади. Бу рўйхатдаги энг машҳур бўлгани – хушманзарали Варзоб дарасида жойлашган “Пугус” резиденцияси ҳисобланиб, у ерда ҳозирги вақтда кўп қаватли бинонинг қурилиши олиб борилмоқда.

Кўлоб шаҳри Чорбоғ жамоатининг бир неча вакиллари ушбу ҳудуд ишчи ўринлари ва саноат корхоналарини яратишга янада муҳтож эканлигини айтиб ўтдилар, шунга қарамасдан оддий халқ учун президент резиденциясининг қурилишидан юзага келадиган афзаллик – бу ушбу жойга бирикканйўлларнинг ободон бўлганлигидадир.

Аҳолиси 200 минг кишини ташкил этадиган Кўлоб Тожикистоннинг учинчи йирик шаҳри ҳисобланади, бироқ бошқа шаҳарларга қараганда унда сезиларли иқтисодий ривожланиш кузатилмаяпти.

XS
SM
MD
LG