Ссылки доступа

Чехияда “Донецк Халқ Республикасининг Европа Иттифоқидаги биринчи ваколатхонаси” очилди


Пайшанба куни, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) мулозимлари ўзларининг Европа Иттифоқида “ваколатхонаси” очилганлигини эълон қилишди.

Чехиянинг Острава шаҳрида “ДХР консуллиги” ни очишга қарор қилинган. Унинг ходимларининг айтишига кўра бу марказ “ҳозирча тан олинмаган мамлакат ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни Европага тарқатади”,- дейди Чехия радиоси.

Чехия Ташқи Ишлар Вазирлиги “ваколатхона” очилишига қарши баёнот билан чиқиб ДХР деб номланувчи халқаро хуқуқ субъекти эмаслиги ва бошқа мамлакат ҳудудида консуллик очиши мумкин эмаслигини айтган. Чехиялик дипломатларнинг айтишича бу офис жамоат ташкилоти сифатида “ДХР вакиллик маркази” номи билан рўйхатга олинган.

Донецк Халқ Республикаси деб аталмиш ҳудуд россияпараст сепаратистлар томонидан Украинанинг жанубий-шарқида 2014 йил ташкил этилган. Киев ва Ғарбий Европа мамлакатлари Россияни Украинанинг шарқидаги сепаратистларга ҳарбийлар ва қурол-аслаҳа жўнатиш орқали қўллаб-қувватлашда айблайди. Кремль бу айбловларни рад этади.

XS
SM
MD
LG