Ссылки доступа

Маъшуқасини ўлдиришга буюртма берган собиқ ҳоким қамалди


Жанубий-Қозоғистон вилояти, Теректин тумани собиқ ҳокими Женис Сериккалиев 11 йилга қамалган.

У билан бирга унинг яна икки собиқ ходимлари – Арман Кожамуратов (туманнинг собиқ уй-жой хўжалиги ва коммунал хизматлар бошқармаси бошлиғи) ва Беймбет Исмагамбетов (хоким ҳайдовчиси)лар ҳам қотилликни уюштирганликда айбланиб судланган. Кожамуратов ҳам 11 йилга озодликдан маҳрум этилган, Исмагамбетов эса 10 йилга қамалди.

Айбловда айтилишича, 38 йшли Сериккалиев шу йилнинг февраль ойида миллион тенге тўлаш шарти билан ўзининг маъшуқаси деб тахмин қилинган Кристина Салимгиреевани ўлдиришни буюрган. Эмишки Салимгиреева хокимдан бўлган қизини тан олишни ва уни моддий таъминлашни талаб қилган, акс холда хокимнинг мавқеига путур етказувчи бу маълумотни тарқатиб юборишини айтган.

Айбловда айтиладики, фараз қилинган қотилликни амалга оширувчилар ролини 38 ёшли Кожамуротов ва 30 ёшли Исмагамбетовлар бажаришган. Жиноий иш материалларига кўра улар бу аёлни гўёки ўз уйига кириш йўлакчасида пойлашган, ва Исмагамбетов Салимгиреевага ташланиб унга бир неча бор пичоқ урган. Салимгиреева тирик қолган ва полицияга бу ҳақда хабар берган.

Бундан ташқари, суд қарорига биноан Салимгиреевага етказилган маънавий зарарни қоплаш уларнинг ҳар бири учун миллион тенгедан тўлашади.

XS
SM
MD
LG