Ссылки доступа

Венесуэлада ўн минглаб киши президент Мадурога қарши норозилик намойишига чиқди


Венесуэланинг пойтахти Каракас шаҳрида пайшанба куни оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчилар президент Николас Мадуро истеъфосини талаб қилди.

Шаҳар кўчаларига ўн минглаб одамлар йил охиригача импичмент референдумини ўтказиш талаблари билан чиқди. Мухолифат марши билан бирга Каракасда ҳукумат тарафдорлари намойиши бўлиб ўтди.
Венесуэла ҳукумати мухолифатни давлат тўнтарилишини ҳаракат қилишда айблади. Август ойи бошида ҳукумат танқидчилари импичмент ўтказиш учун имзолар тўплашга урунишди, лекин улар зарур минимал миқдорни - 4 миллион имзони тўплай олмади.

Нефт нарҳлари пасайганидан кейин Венесуэла шиддатли иқтисодий инқирозга кириб кетди. Мамлакатда кундалик истеъмол моллари тақчиллиги кузатилмоқда, озиқ-овқат дўконлари олдида ҳар куни узун навбатлар қаторлашмоқда. Мухолифат Мадурони номаъқул иқтисодий сиёсатда айблади. Давлат органлари озиқ-овқат моллари узилишида Америка Қўшма Штатларни айбламоқда.

XS
SM
MD
LG