Ссылки доступа

ҚР президенти ва КХШТ бош котиби терроризм ва экстремизмга қарши ҳаракат қилиш масалаларини муҳокама қилишди


Almazbek Atambayev and Nikolay Bordyuzha

Almazbek Atambayev and Nikolay Bordyuzha

Президент Олмосбек Атамбаев КХШТ Бош котиби Николай Бордюжани қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар ташкилотнинг жорий фаолияти масалаларини, шунингдек 13-14 октябрда Ереванда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Кенгаши ва КХШТ нинг Ташқи ишлар вазирликлари, Мудофаа вазирликлари Кенгашлари ваХавфсизлик Кенгашлари котиблари Қўмитасининг сессиясига тайёргарлик кўришнинг бориши тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Атамбаев ва Бордюжа шунингдек халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳаракат қилиш бўйича режаларни, ҳудудий хавфсизликни таъминлаш борасидаги бундан кейинги ҳамкорлик жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Бордюжа Қирғизистонга уч кунлик ишчи ташрифи билан келган. Ташриф доирасида у шунингдек Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Раимберди Дуйшенбиев, Мудофаа кенгаши котиби Темир Джумакадиров билан учрашув ўтказади.

3 сентябрда Бордюжа Иккинчи Жаҳон кўчманчилар Ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек у Ўйинларнинг бошланишидан бир кун аввал тантанали очилиш маросими бўлиб ўтадиган 1916 йилда вафот этганлар меъморий ёдгорлигига ҳам ташриф буюради.

XS
SM
MD
LG