Август ойи оҳирида инсульт ташҳиси билан даволанишга ётқизилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов соғлиги бирданига ёмонлашди. Бу ҳақда жума куни эрталаб давлат ҳукумати эълон қилди. Баёнотни бир вақтнинг ўзида давлат телеканаллар ва радиостанция дикторлари ўқиб эшиттирди.
Тошкент шаҳри кўчаларидан барча байроқлар олиб ташланди. Бир кун аввал Ўзбекистонда мустақилликнинг 25-йиллигини нишонлашди.
Самарқандга республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев келганлиги хақида хабар қилинмоқда.