Ссылки доступа

Душанбеда одам савдосига қарши курашиш маркази очилди


АҚШ нинг Душанбедаги элчихонаси ташаббуси билан 1 сентябрда одам савдосига қарши курашиш маркази очилди. Очилиш маросимида мамлакатнинг ташқи ишлар вазири ва АҚШнинг Тожикистондаги элчиси иштирок этдилар.

Тожикистон ташқи ишлар Рамазон Рахимзода марказнинг очилишини шунга ўхшаш жиноятларнинг олдини олиш борасидаги яхши ҳисса деб айтди. Ўз навбатида элчи Элизабет Миллард маросимда марказнинг очилиши ана шу глобал хавф билан курашиш борасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга имкон беради деб таъкидлади.

Тожикистон 2004 йилда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлган. Бироқ 10 йил ўтгач мамлакатда ушбу тоифадаги жиноятлар учун қатъий жазо берилишини кўзда тутадиган “Одам савдосига қаршилик кўрсатиш ва одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги янги қонун қабул қилинди.

Яқинда Миграция бўйича халқаро ташкилот сўнгги 11 йил ичида Тожикистоннинг қарийб 700 та фуқароси одам савдоси ёки траффигининг қурбони бўлганлигини хабар қилди. Душанбе ва Хўжанд шаҳарларида одам савдоси қурбонларига ёрдам бериш бўйича махсус марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатнинг ИИВ маълумотларига кўра, ўтган йили одамлар трафиги билан боғлиқ бўлган 28 та жиноий иш қўзғатилган ва 22 та одамга нисбатан суд ҳукми чиқарилган.

XS
SM
MD
LG