Ссылки доступа

Туркияда яна 500 тадан ортиқ судья ва прокурорлар ишдан бўшатилди


Туркияда яна 543 та судья ва прокурорлар ўз лавозимларидан бўшатилди. Июлда бўлиб ўтган ва амалга ошмаган давлат тўнтариши борасидаги уринишдан кейин ўз лавозимларидан четлатилган суд соҳасидаги ходимларнинг умумий сони 3200 дан ошиб кетди.

1 сентябр куни Туркия президенти Реджеп Таййип Эрдўғон тозалаш ҳокимиятнинг суд бўғинидаги мустақилликнинг оширилишига хизмат қилади деб айтди.

Давлат секторининг жами 80 минг атрофидаги ходимлари фитнага алоқадорлик бўйича гумон қилинганлиги сабабли ишдан бўшатилган. Бундан ташқари кўпчилик судьялар, прокурорлар, ҳарбий хизматчилар, полициячилар ва журналистлар сўроқ қилиш учун ушлаб олинган эдилар. Ҳукумат тўнтаришга уриниш бўйича айбни АҚШ да истиқомат қилаётган диний арбоб Фетхуллах Гюленнинг тарафдорларига юкламоқда. Унинг ўзи бу ишга алоқадорлигини рад қилмоқда.

270 тадан ортиқ киши исён натижасида ҳалок бўлган. Европа Иттифоқи ва АҚШ одамлар шунчаки Эрдоганнинг сиёсий мухолифлари бўлганликлари учун оммавий қамоққа олинишга ва репрессияларга учрамоқдалар деб безовта бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG