Ссылки доступа

Беслан оналарини норозилик учун жаримага ва иш бажаришга ҳукм қилишди


Кеча 2004 йилдаги 1-3 сентябрд абўиб ўтган фожеали воқеаларда ҳалок бўлганлар борасидаги мотам вақтида полиция томонидан ушлаб олинган Бесландаги норозилик акцияси иштирокчилари ижтимоий ишларга ва жарималарга тортилдилар.

Болалари ҳалок бўлган ёки гаровга олинган бешта она юқори кийимини ечишган ва президент Путин шаънига айбловлар ёзилган футболкаларда қолишган. Хотинлар 2004 йилдаги мактабни қўлга олишнинг ва уни озод қилишнинг барча вазиятларини ҳисобга олган ҳолда объектив текширув ўтказилишини талаб қилдилар.

Хотинлар полиция бўлимида ва судда 14 соатдан ортиқ бўлдилар. Эмма Бетрозова ва Жанна Цириховага митингни ташкил этиш ёки уни ўтказиш бўйича белгиланган тартибни бузганликдаги моддага биноан 20 минг рубл миқдорида жарима белгиланган.Акциянинг қолган иштирокчилари – Светлана Маргиева, Элла Кесаева, Эмилия Бзарова, Фатима Цириховаларни суд худди ўша модда бўйича 20 соатлик мажбурий ишларни бажаришга ҳукм қилди. Хотинлар суднинг ушбу ҳукми бўйича эътироз билдиришмоқчи.

2004 йил 1 сентябрида жангарилар Бесландаги (Шимолий Осетия) 1-сонли мактабнинг 1200 дан ортиқ ўқувчилари ва ўқитувчиларини гаровга олишган.Ўшанда террорларча ҳужум ва ундан кейинги бинонинг штурми натижасида 334 та одам ҳалок бўлган, улардан 186 таси – болалар бўлган. Фожеага жавобгар бўлганлар ҳалигача жазоланмаган.

Бугунги кунда Бесланда мотам тадбирлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG