Ислом Каримовнинг соғлиги ёмонлашгани ҳақидаги гаплар шанба куни, 27 августда, тарқашни бошлаган. Kейинчалик президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ўз инстаграм саҳифасида отасининг инсультдан кейин жонлантириш бўлимига ётқизилганини маълум қилди. Ўзбекистон газеталари 1 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг Республика президенти Ислом Каримовнинг вазиятини "ўта оғир" деб айтилган баёнотини эълон қилишган.
Кечаги кун оқшомида Озодлик Радиоси ўзбек хизмати Ислом Каримов туғилган шаҳар - Самарқандда - кенг кўламли таёргарлик ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. Самарқанд қабристонида Каримовнинг онаси ва иққи ака-укаси дафн этилган.
Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилдан буён, Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Бош котиблигига тайинланганидан бери бошқарган.
У 1990-йили ЎССР президенти, 1991-йили эса Ўзбекистон Республикаси президенти этиб тайинланган. Умуман у бу лавозимга беш марта сайланган. Оҳирги сайловлар 2015 йилда бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафот этди, деб хабар берди Reuters агентлиги. Бу ҳақда уларга учта дипломатик манбалар айтди.