Ссылки доступа

ОАВ: Қочқиндаги Тожик полковниги ИШИД га ҳарбий раҳбар этиб тайинланди


Ироқ оммавий ахборот воситаларига кўра, қочқиндаги Тожик полковниги Гулмурод Ҳалимов "Исломий давлат" деб аталувчи гуруҳнинг ҳарбий раҳбари этиб тайинланган

Ироқнинг Найнава вилоятидаги хавфсизлик органларига таянган холда ва исми сир қолишини истаган манбаъ аlsumaria.tv порталига 3 сентябр, шанба куни айтишича ИШИД қочқиндаги Тожик полковниги Гулмурод Ҳалимовни халок бўлган Абу Умар аш-Шишоний ўрнига ҳарбий раҳбар этиб тайинлаган.

Ушбу порталга кўра, ИШИД бу ҳақда расман эълон қилганича йўқ, чунки у АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳарбий кучлар иттифоқи томонидан ҳаводан бомбардимон қилиниши мумкинлигидан ҳавотирда. Аввал ҳам ИШИДнинг бир неча командирлари ҳаво хужумлари оқибатида йўқ қилинган эди.

Бир неча кун аввал, АҚШ ИШИДга қўшилган қочқиндаги Тожик полковнигининг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 3 миллион доллар тўлашини айтган. Халимов бу террористик гуруҳда муҳим шахслардан бири ҳисобланади.

Тожикистон Ички Ишлар Вазирлиги ОМОН собиқ полковниги Гулмурод Ҳалимов дастлаб снайпер бўлган ва 2013-2014 йилларда Американинг ўқув-машқ марказларида терроризмга қарши кураш усуллари бўйича тайёргарликдан ўтган. Гулмурод Халимов 2014 йилнинг Апрелида дом-дараксиз йўқолиб, бир ойдан сўнг Сурияда пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG