Ссылки доступа

Ўзбекистонда Ислом Каримовга мотам давом этяпти


Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни дафн этиш маросими шанба куни якунланди. Президент мусулмон анъаналирга мувофиқ тарзда Самарқанднинг тарихий Шоҳи Зинда қабристонига, ўз ота-оналарининг қабрлари ёнига дафн этилди.

Дафн этиш маросимида минглаб одамлар қатнашган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган бўлиб, мактабларда Каримов хотирасига бағишланган дарслар ўтилмоқда.

Видолашув маросими Каримовнинг қароргоҳидан бошланди. Дафн маросимига 17 мамлакатдан, шу жумладан Афғонистон, Марказий Осиё, Грузия, Жанубий Корея, Белоруссия ва Украина давлат вакиллари ташриф буюришган.

Россия президенти Владимир Путин вақти тиғизлиги боис маросимга келолмаган. Россия делегациясини премьер-министр Дмитрий Медведев бошқарди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра Каримовнинг фарзандларидан иккитаси (ҳозирда уй қамоғида деб ҳисобланган катта қизи Гулнора ва унинг Лондонда яшайдиган ўғли Петр) оталарининг дафн маросимида бўлишмаган. Мотам маросимида президентнинг 38 ёшдаги кенжа қизи Лола кўринган.

XS
SM
MD
LG