Ссылки доступа

Назарбоев Обама билан учрашди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Барак Обама билан Хитойда ўтаётган G-20 саммитида учрашди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилишича, Обама ўз президентлик муддати тугаганидан сўнг Қозоғистон билан «қалин ҳамкорликка» тайёр эканлигини билдирди ва Назарбоевни АҚШнинг «яхши дўсти» ва «ишончли ҳамкори» деб атади.

«Катта йигирматталик» мамлакатлари саммитида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Қозоғистон президенти бир қатор учрашувлар ўтказди, шу жумладан, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Канада бош вазири Джастин Трюдолар билан.

Бундан ташқари Назарбоев Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркел, Туркия предизенти Реджеп Эрдўғон ва бошқалар билан суҳбалашди, деб хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG