Ссылки доступа

Бердимуҳамедов Туркманистон майдонлари ва хиёбонларини Ислом Каримов номи билан аташга ваъда берди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 3 сентябрда Самарқандда ўзбек раҳбари Ислом Каримовнинг дафн маросимида сўзга чиқди.

У қўшни давлат аҳолисига ўзининг таъзиясини изҳор қилиб, Каримов ўз халқини жуда кучли яхши кўрганини, мамлакатнинг ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун жуда кўп иш қилганлигини таъкидлаб ўтди.

«У жуда бағри кенг одам, ҳақиқий ватанпарвар, буюк сиёсатчи ва давлат арбоби эди. Унинг барча ташаббуслари ҳар доим халқаро майдонда қўллаб-қувватланарди», - деди Бердимуҳамедов, ва “ўзининг чиқишларида Ислом Каримов ҳар доим мамлакатлар ўртасида ишонч бўлиши лозимлигини айтган. Бу айнан биз қадрлашимиз керак бўлган асосий бойликдир”, - деб қўшиб қўйди.

У Туркманистонда ҳамма Каримовни яхши кўрганлигини айтди ва Туркманистон майдонлари ва хиёбонларини Ўзбекистоннинг биринчи президенти номи билан аташга ваъда берди. «Бу ном қўйишлар фақатгина пойтахтда эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб амалга ошади», - деб айтди Бердимуҳамедов.

XS
SM
MD
LG