Ссылки доступа

АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Даниел Розенблюм Ўзбекистонга ташриф буюради


Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Даниел Розенблюм Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ташриф чоғида давлат расмийлар билан учрашувлар режалаштирилган. Уларда икки томонлама муносабатларнинг аҳволи ва уларнинг ривожланиши муҳокама қилинади. Томонлар долзарб халқаро ва минтиқавий муаммолар масаласида фикр алмашишади, деб хабар беради Ўзбекистондаги АҚШнинг элчихонаси.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта АҚШ дипломати Ўзбекистонга шу йилнинг апрел ойида ташриф буюрди ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Шунингдек Розенблюм ва Комилов суҳбат чоғида шу йил январ ойида Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларнинг натижаларини муҳокама қилган.

Ўз исмини ошкор этмаслик шарти билан фикрини билдирган экспертга кўра, АҚШ давлат департаменти вакилининг ташрифи Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар билан боғлиқ - яъни президент Ислом Каримовнинг ўлими билан.

XS
SM
MD
LG