Ссылки доступа

Интерпол Тожикистон Ислом Тикланиш Партияси раҳбарини излашни расман бошлади


Интерпол таъқикланган Тожикистон Ислом Тикланиш Партияси раҳбари Муҳиддин Кабирини излашни расман бошлади.

Интерполнинг расмий сайтида Кабирининг иккита сурати ва қисқача биографияси қўйилган. Унинг ўзи эса «терроризм, жиноий гуруҳ ташкил этиш ва фирибгарликда» айбланяпти. Интерполга кўра, ТИТП раҳбари Тожикистон ҳукуматининг талабига биноан қидирилмоқда.

51-ёшли Муҳиддин Кабирининг келиб чиқиши Вахдат туманидан бўлиб, ўтган йилнинг март ойидан буён хорижда истиқомат қилади. Тожикистон ҳукуматининг таҳминича у Европа давлатларидан бирида яширинган.

ТИТП ўтган йили бўлиб ўтган парламент сайловида иккала ўрнини ҳам бой бергандан сўнг Кабири мамлакатни тарк этган. 2015 йилнинг сентябрида унинг ҳамфикрлари ҳибсга олингунга қадар у Туркияда бўлган. Тожикистон Бош Прокуратурасининг ўтган йил Сентябрь ойида тарқатган баёнотига кўра Кабири Тожикистоннинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилган ғалаёнга алоқадор.

Ҳозирда Тожикистоннинг 342 фуқароси Интерпол томонидан қидирилмоқда ва улардан 275 нафари экстремизм ва терроризмда айбланаётир. Айни пайтда, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўра авторитар ҳукуматлар Интерполни ўзгача фикрловчи ва муҳолифат кучларига қарши курашиш воситасига айлантириб олишган.

XS
SM
MD
LG