Ссылки доступа

Туркия армияси Сурия ҳудудида жиҳодчиларни чегарадан сиқиб чиқарди


Туркия ҳарбий кучлари Суриянинг қуролланган муҳолифати билан биргаликда Сурия билан чегара ҳудудда жойлашган "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг отрядларини чегарадан улоқтириб ташлаган, деди Туркия премьер-министри Бинали Йилдирим.

Йилдиримнинг айтишича, шундай қилиб, Сурия-Туркия чегарасида жиҳодчилар томонидан назорат қилинувчи биронта ҳам ҳудуд қолмаган. Бу ҳақда Туркия бош вазири мамлакатнинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрига қилган ташрифи мобайнида миллий телевидение орқали чиқиш қилганда айтган.

Суриядаги инсон ҳуқуқларини кузатувчи марказга кўра, "Исломий давлат" гуруҳи барча чегара ҳудудларини назорат қилишдан маҳрум бўлгандан сўнг, унинг ташқи дунё билан алоқаси узилиб қолган.

Туркия Суриядаги ҳарбий амалиётларни 24 Август куни бошлаган. Туркия давлат раҳбарига кўра унинг ҳукумати Суриянинг шимолида "сунъий" давлат юзага келишига йўл қўймайди.

Аввалроқ, якшанба куни, АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Эрдўғонга Туркиянинг Сурия билан чегарасини хавфсизлантириш заруратини айтган эди. Бу икки давлат раҳбарлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлаётган "йигирмата катталик" саммитида учрашишган.

XS
SM
MD
LG