Ссылки доступа

Владимир Путин Самарқандга ташриф буюради


Россия президенти Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасига бўлган ҳурматини бажо келтириш учун Самарқандга ташриф буюради. Бу тўғрисида Россия раҳбари “Йигирмалик гуруҳи” саммитида иштирок этиш учун Хитойга қилган ташрифи натижалари бўйича журналистлар билан бўлган суҳбатда хабар қилган.

«Ўйлайманки, эртага мен албатта таъзим қилиш учун у ерга бораман», —
деб айтди Владимир Путин. У шунингдек Россия ва Ўзбекистоннинг муносабатлари бундан кейин ҳам ривожланишига ишонишини хабар қилган.

«Мен Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни тартибга солиш борасида Ислом Абдуғаниевич томонидан амалга оширилган барча нарса сақланиб қолиши ва бундан кейин ҳам ривожланишига ишонаман. Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида оёққа туриши учун жуда кўп меҳнат қилган ва мен ўйлайманки, у мамлакат учун амалга оширган барча ишларни баҳолаш ҳали олдинда турибди», - деб таъкидлари РФ президенти.

XS
SM
MD
LG