Ссылки доступа

Хитойда “катта йигирмалик” саммити якунланди


Хитой Ханчжоусида 5 сентябрда икки кунлик “катта йигирмалик” саммити якунига етди. Жаҳоннинг етакчи иқтисодий давлатлари раҳбарларининг учрашуви бошлангунича ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Барак Обама иқлим бўйича Париж келишувининг ратификация қилинганлигии эълон қилдилар.

Хитой ва АҚШ – иккита энг йирик парник газлари эмитентлари зиммасига ана шу газларнинг жаҳондаги атроф муҳитга чиқариб ташларининг 40% га яқини тўғри келади. Париж келишуви парник газлари эмиссиясини камайтириш бўйича давлатларнинг мажбуриятларини кўзда тутади. Париж келишуви жаҳондаги чиқариб ташларнинг 55 фоизига жавобгар бўлган камида 55 та мамлакат томонидан маъқулланганидан кейин кучга киради.

Россия президенти Владимир Путин ва Барак Обама душанба куни Суриядаги ва Украина шарқидаги можароларни тартибга солиш йўлларини муҳокама қилдилар. Иккита президентнинг учрашуви бир ярим соатга яқин давом этган, бироқ сезиларли натижа бермаган.

Путин Франсуа Олланд билан учрашди, шундай кейин француз президенти октябрда Парижда Донбассдаги можарони тартибга солиш тўғрисидаги Минск келишувларининг бажарилишини муҳокама қилиш учун “норман тўртлиги”нинг учрашуви ўтказилиши тўғрисида эълон қилди.

Саммитнинг якунловчи баёнотида “йигирмалик” мамлакатлари шу йили халқаро савдо процедураларини соддалаштириш тўғрисидаги келишувни ратификация қилишга ваъда бердилар, Жаҳон банкининг квоталар ислоҳотини ва юаннинг Халқаро валюта фондининг резерв валюталари қаторига қўшилишини қўллаб –қувватлашди.

XS
SM
MD
LG