Ссылки доступа

Қирғизистон ўз чегаралари муҳофазасини кучайтирди


Қирғизистон Давлат чегара хизмати давлат чегарасини муҳофаза қилишнинг кучайтирилган режимига ўтди, деб хабар беради маҳкама матбуот хизмати. Бундай чоралар республикада кўчманчиларнинг Иккинчи жаҳон ўйинлари ўтказилаётганлиги, шунингдек МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўриш сабабли қабул қилинган.

Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасидаги НЎЖ 3 сентябрдан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини ўтказиш учун вақтинчалик чеклов киритилган.

Бунда ватанига қайтиб келаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қирғиз-ўзбек давлат чегарасини қаршиликсиз кесиб ўтадилар.

Учинчи давлатлар фуқаролари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун қирғиз –ўзбек давлат чегарасидан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG