Ссылки доступа

Душанбалик "Исломий давлат" гуруҳига қўшилишга уринганлиги учун қамалди


Тожикистон Бош Прокуратурси матбуот хизмати хабарига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳрида меҳнат мухожири бўлган Душанбалик Музаффаров Диловар, 2014 йилда икки Тожикистонлик билан танишади.

УларД. Музаффаровни Сурияга кетиш ва "Исломий давлат" террорист ташкилотига қўшилишга даъват этади.

2016 йил 4 Майда Музаффаров Москвадан Истамбулга учишга уринади, аммо Внуково аэропортида ҳувуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиниб, кейинроқ Тожикистонга жўнатилади.

Душанба шаҳар Исмоили Сомони туман суди Д. Н. Музаффаровни Тожикистон Жиноий Кодексининг 32-моддаси бўйича айбдор деб топиб, олти йилу олти ой муддатга қамоқ жазосига ҳуам қилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

XS
SM
MD
LG