Ссылки доступа

Қозоғистонда бир неча мулозимлар миллионларни ўғирлаганликда гумон қилиняпти


Жанубий Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани қишлоқ кенгашлари раислари коррупцияда гумон қилиняпти, дея хабар берган коррупцияга қарши курашиш бўлими.

Унинг маълумотига кўра, гумондорлар мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш дастури доирасида бюджетдан ажратилган 1000 миллион тенгедан ортиқ пулларни ўмаришган. Бу раислар бир болани бир неча боғчага рўхатга қўйиш орқали уларга ажратиладиган харажатлар миқдорини сунъий тарзда оширишган.

Гумон қилинаётган шахслар Мақтаарал туманидаги ички ишлар бўлимида сақланмоқда. Ушбу шахслардан баъзилари пора бериш эвазига жиноий жавобгарликдан қутулишга уринишган.

XS
SM
MD
LG