Ссылки доступа

Қобулда бир кеча-кундузда тўртта портлаш содир этилди, ўнлаб одамлар ўлган


Қобулда бу куннинг тўртинчи портлаши содир этилди. Халок бўлганлар ва жабрлананлар ҳақидаги маълумот аниқлаштириляпти. Афғонистон пойтахтининг марказида полиция ва халқаро ҳайрия ташкилотларидан бирининг офисига хужум қилган жангарилар ўртасидаги тўқнашув давом этяпти.

Хабарларга кўра хужум оқибатида бир киши ўлдирилган ва олтитаси яраланган.

Кеча Қобулда учта порлаш содир этилган бўлиб улардан иккитаси Мудофаа Вазирлиги биносига яқин жойда амалга оширилган. Маҳаллий ОАВга кўра биринчи бомба узоқдан туриб бошқариш ускунаси орқали портлатилган, иккинчиси эса ҳудкуш томонидан амалга оширилган.

Булар натижасида 24 киши ўлган ва 91 одам яраланган. Халок бўлганлар орасида полициянинг бир генерали ва иккита юқори лавозимли зобитлари бор. Бир неча соатлардан кейин шаҳар марказида учинчи портлаш бўлди ва кетидан отишма бошланиб кетган.

Портлашлар учун масъулиятни олдин ҳам Қобулга ҳужумлар уюштирган "Толибон" Исломий радикал гуруҳи ўз бўйнига олган.

XS
SM
MD
LG