Ссылки доступа

«Вимпелком» бош директори истеъфога кетди


VimpelCom Ltd. раҳбарияти "Вимпелком" бош директори Михаила Слободиннинг истеъфосини қабул қилганлигини маълум қилди. Қарор шу оннинг ўзидаёқ кучга кирган. Слободиннинг пораҳўрликка алоқадорлиги тўғрисидаги хабарлардан сўнг у истеъфога кетган.

Аввалроқ Москвада «Ренова» компаниялар гуруҳи бошқарувчиси Евгений Ольховиква «Т Плюс» компанияси бош директори Борис Вайнзихерлар ҳибсга олинган эди. Тергов қўмитасига кўра Коми Республикасининг собиқ мулозимларига пора бериш иши юзасидан Слободин қидирилмоқда.

ОАВ хабарларига кўра Слободин ҳозирда Францияда хизмат сафарида ва у хафтанинг охирида Россияга қайтиб келиб, терговчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришни режалаштирган.

Компаниянинг янги бош директори Шелль Йонсен бўлган. Илгари у асосий бозорларда ишлаш бўлимининг бошлиғи бўлган. Бу лавозимда Йонсен 2016 йил августда иш бошлаган бўлиб, Россия, Скандинавия, Марказий ва Шарқий Европа бозорлари учун масъул бўлган.

XS
SM
MD
LG