Ссылки доступа

Қирғизистоннинг хавфсизлик хизмати: Бишкек элчихонасидаги портлашни Уйғур террорист гуруҳлари амалга оширган


Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати, 30 Августда Қирғзистоннинг Хитойдаги элчихонасида содир этилган террористик амалиётга алоқадор шахслар исмларини ошкор этган.

Ўшанда ҳудкуш террорист «Мицубиси Делика»​ автомашинасида ХХРдаги элчихонанинг ғарбий дарвозасини бузиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига кириб, машинага ўрнатилган катта қувватга эга қўлбола портлаш механизмини ишга туширган. Портлаш оқибатида бинолар ва иншоотларга жиддий зарар етган. Элчихонада боғбон бўлиб ишловчи Қирғизистоннинг икки граждани халок бўлган эди.

Терговга кўра, террористик амалиётни буюрганлар «Джабхат ан-Нусра» террористик ташкилотига алоқадор ва Сурияда харакатлар олиб бораётган террорист гуруҳлар бўлган. Унинг эмиссарлари «Джамаат Таухид ва джихад» халқаро террорист ташкилоти раҳбари, 1971 йилда туғилган, Абу Салоҳ (Сирожиддин Мухтаров, асли Кара-Суй туманининг Кашкар- киштак қишлоғидан бўлиб, халқаро қидирувда) орқали харакатланишган.

Қирғизистоннинг хавфсизлик хизматига кўра, террористик амалиётни ташкиллаштиришда гумон қилинган 5 киши қўлга олинган ва яна 4 киши қидирувда. Ҳудкуш-террорист, Тожикистон граждани паспортига эга 33-ёшли уйғур бўлган. Паспорт 1983 йилда туғилган Зоира Халилов номига берилган. Хавфсизлик хизматининг хабарига кўра ушбу террорист «Шарқий Туркистон Исломий Харакати» аъзоси бўлган.

Террористик амалиётнинг асосий ташкилотчиси, хавфсизлик хизматига кўра, Саттибаев Иззотилло (лақаби Али), 1991 йилда туғилган. У асли Ўш шаҳридан, миллати ўзбек, Сурияда қўпорувчилик ва террористик тайёргарликдан ўтган. Террористларга ёрдам берган яна бир нечта Қирғизистон гражданлари ҳам хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG