Ссылки доступа

АҚШ Москванинг Украина шарқидаги роли муносабати билан санкцияларни кенгайтирди


Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Украина шарқидаги можароларда роли сабаб Россия компанияларига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган. Гап бир неча ўнлаб компаниялар ҳақида боряпти, булардан 50 таси Газпромга қарашли компаниялар.

Қарор 7 Сентябрдан кучга кириши айтилади.

Керчен кўприги қурилишига буюртма берган Федерал йўл агентлигининг "Тамань" компанияси ва пудратчилар ҳам шу санкцияга киритилган.

АҚШ санкцияларига биринчи марта ҳарбий саноатда ишлатиш мумкин бўлган электроника ишлаб чиқарувчи 11та компания киритилган.

Дунёнинг етакчи мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан Россияга қарши санкциялар тўлқини Москванинг Украинага 2014 йил Февралидаги ҳарбий аралашувидан бошланган. Ўшандан бери АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши бир неча марта санкциялар қабул қилишган. Бунга жавобан Москва ҳам Ғарбга қарши санкциялар қабул қилиб, ЕИ, АҚШ, Норвегия, Канада ва Австралиядан озиқ-овқат махсулотларини олиб киришни таъқиқлаб қўйди.

XS
SM
MD
LG