Ссылки доступа

Алеппода янги бомбардимон қилишда ўнлаб аҳоли жабрланган


Сурия фаоллари ва Алепподаги қутқарув хизмати ходимлари ҳукумат авиацияси аҳоли зич яшайдиган кварталларга таркибида тахмин қилинишича хлорин бўлган бомбаларни ташлаган деб хабар қилишди.

Ўнлаб аҳоли яраланган. Хлорин ҳамда бошқа заҳарли моддаларни қўллаётганлиги борасидаги жанг қилаётган томонларга қарата айтилган айбловлар аввал ҳам маълум бўлган. Бироқ можаронинг барча томонлари таъқиқланган моддаларни қўллашганини инкор қилишмоқда.

Ўтган ойда камида икки марта Алеппода хлориннинг тахмин қилинаётган қўлланилиши тўғрисидаги хабарлар келиб тушган. Бундай шароитда президент Башар Асад режими заҳарловчи газни муҳолифатни қуролланган гуруҳлари қўллаётганлигини таъкидлаган.

Алепподаги бомбардимонларнинг оқибатлари тўғрисидаги тиббий ҳисоботлар сешанба куни смс-хабарлар орқали журналистлар ўртасида тарқатилди. 70 дан ортиқ жабрланганларга, шу жумладан хотинлар ва болаларга, врачлар нафас олишнинг қийинлашиши, қуруқ йўтал бўйича тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланганларнинг кийимидан хлорин ҳиди келиб туради. 10 та одам,шу жумладан ҳомиладор аёл критик ҳолатда бўлиб турмоқда.

XS
SM
MD
LG