Ссылки доступа

Бишкек шаҳар суди ҳуқуқ қимоячиларининг президент Атамбоевга нисбатан даъвосини қондирмади


Бишкек шаҳрининг суди ҳуқуқ қимоячилари Толекан Исмаилова ва Азиза Абдирасулованинг мамлакат президенти Олмосбек Атамбоевга нисбатан ор-номус, қадр-қиммат ва иш обрўсининг ҳимояси тўғрисидаги даъвосини қондирмади. Ушбу қарорни суд бугун, 2016 йилнинг 7 сентябрида қабул қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари шаҳар судининг мамлакатнинг Олий судида қайтадан кўриб чиқилишига эришмоқчи эканликларини хабар қилдилар.

Абдирасулова ва Исмаилова президентдан расмий кечирим сўрашини ва улар шаънига айтилган сўзларнинг рад қилинишини талаб қилишмоқда. Улар маънавий зарарни қоплаш 10 миллион сом тўланиши лозимлигини айтишмоқда.

2016 йил май ўрталарида хабар қилинганидек, «Халқ парламенти» ижтимоий ҳаракатининг раҳбарлари ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришдаги айблов бўйича қўлга олинган эди. 12 майда «Халқ парламенти» томонидан ташкил этилган мажлисда ҳуқуқ ҳимоячилари Азиза Абдирасулова ва Толекан Исмаиловалар ҳам қатнашишган эди.

14 майда Оналар кунига бағишлангантадбирда, мамлакат президенти «Халқ парламенти» аъзолари ҳар қандай баҳона остида мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришни, барқарорлигига путур етказишни ҳоҳлашмоқда деган, шунингдек у ҳуқуқ ҳимоячиларини “ўзларининг хорижий грантларини доимо ишлаб қайтаришадиган одамлар”, - деб атаган.

XS
SM
MD
LG