Ссылки доступа

Россияда хорижий агентларни излаш фаоллашди


Россиянинг Адлия Вазирлиги "Мемориал" халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятини, бу нотижорат ташкилоти хорижий агент ёки бундай эмаслигини аниқлаш учун, кутилмаганда текширишни бошлади.

5 Сентябрда бошланган бу текшириш Бош Прокуратура томонидан буюрилган. Натижалар эса 30 Сентябргача эълон қилиниши керак.

Адлия Вазирлигининг талабига биноан бу ташкилот ўзининг сўнги тўрт йил ичидаги фаолияти билан боғлиқ баённомалар, хисоботлар, нашр қилинган ишлар рўйхати, молиявий ва банкка оид ва бошқа хужжатларни тақдим этди.

"Мемориал" - Россиянинг энг эски нодавлат ташкилотларидан бўлиб, 1989 йил собиқ СССР давридан буён мавжуд. "Мемориал"нинг асосий фаолияти - СССР давридаги сиёсий қатағонларни ўрганиш, Катта террор жабрдийдаларининг архивини яратиш, қатл этилганлар хотирасини абадийлаштириш, маэрифий ишлар ва инсон ҳуқуқоларини ҳимоя қилиш.

"Мемориал" 2013 йилда текширилганидан сўнг, бу жамиятга хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтиш буюрилди. "Хорижий агентлар" рўйхатига Москвадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази ва шу ном билан аталувчи Рязан ва Екатеринбургдаги ташкилотлар киритилган. 5 сентябр Адлия Вазирлиги "Юрий Левада аналитик маркази" нотижорат ташкилотини ҳам "хорижий агентлар" рўйхатига киритганини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG