Ссылки доступа

Туркманистоннинг бюджет ташкилотларида ишловчи кўплаб ходимларга уч ойдан бери ойлик маош тўланмаяпти


Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг аксарияти уч ойдан бери ойлик маош олганлари йўқ. Мари ва Лебап вилоятларидаги холат айнан шундай. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатишган.

Одамлар фақат иш жойларида ёки ўз яқинлари олдида норозиликларини билдиришмоқда. Баъзилари эсе гуруҳ-гуруҳ бўлиб, туман ёки шаҳар молия бўлимларига ўз ташкилотлари учун маошларининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини ундириш ёки уни қачон тўланишини аниқлаш учун қатнаб туришипти.

Улар олаётган энг яхши жавоб эса биринчи навбатда нафақа ва ёрдам тўланяпти деган жавобдир.

Керки шаҳридаги мактаблардан бирида ишловчи педагогнинг айтишича у бозор ва тижорат дўконларида ҳали ҳам озиқ-овқат ва бошқа махсулотларни (ёзиб қўйиш шарти билан) қарзга бериш амалиёти мавжудлигидан мамнун.

— Ўқувчиларимнинг бозорда савдо қилувчи ота-оналари мени танишади ва менга ишонишади. Акс холда оиламни қандай қилиб боқишимни тасаввур ҳам қилолмайман, дейди педагог.

XS
SM
MD
LG