Ссылки доступа

Дунёнинг гигантлари Тожикистондаги кон учун судлашмоқдалар


Тожикистондаги «Кулоб Петролимум Лимитед» корхонасига эгалик қилувчи «Тетис Петролиум» компанияси Халқаро арбиртраж судига жавоб даъвоси билан мурожаат қилиб, ўзининг шериклари бўлмиш Хитойнинг CNPС ва Франциянинг Total компанияларидан $10,1 миллион доллар товон тўлашни талаб қилган.

Судлашув можароси нефт ва газ соҳасида дунёда етакчи бўлган CNPС ва Total компаниялари Май ойида «Кулоб Петролиум Лимитед» ўз мажбуриятларини бажармаганлиги борасидаги тортишувларга нуқта қўйишини сўраб судга мурожаат қилгандан кейин бошланган. «Кулоб Петролиум Лимитед» СNPC ва Total билан биргаликда Тожикистоннинг жанубидаги Боҳтар ҳудудида жойлашган нефт ва газ конларини қазишни бошлаган эди.

Тортишувга сабаб эса пул. СNPC ва Total компанияларига кўра «Кулоб Петролиум» Боҳтардаги катта газ конларини қазиш проектига 2 миллион доллар сарфлаш мажбуриятини олган. Лекин, уларнинг сўзларига қараганда, бундай бўлмаган, ва бир наче марта қилинган илтимосларга қарамай компания ўша маблағни бермаган. Ҳозирда CNPC ва Total Боҳтар конида 33,335% дан тенг улушга эга, «Кулоб Петролиум»ниг улуши эса 33,33%.

Жаҳоннинг нефт ва газ соҳасида етакчи компаниялари қизиқиш билдирган "Боҳтар" бассейнидаги нефт ва газ конининг заҳираси 3,22 триллион куб.м газ ва 8,5 млн. баррел нефтга тенг. Бассейн Хатлон вилоятида жойлашган бўлиб, деярли 35000 квадрат километр ҳудудни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG