Ссылки доступа

Ўзбекистон парламенти мамлакатнинг вақтинчалик президентини 8 сентябрь куни тайинлайди


Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси ва Сенати пайшанба куни умумий мажлис ўтказади. Мажлисда Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг мамлакат президенти вазифасинини вақтинчалик бажарувчи тайинланади.

Ўзбекистон конституциясининг 96-моддасига биноан, «президент ўз вазифаларини бажара олмай қолган вазиятда, унинг мажбуриятлари вақтинча Олий Мажлис Сенати раиси зиммасига юклатилади, ва уч ой ичида "Ўзбекистон Республикаси президентини сайлаш" тўғрисидаги қонунга тўлиқ мувофиқ равишда Президент сайлови ўтказилади.

Ҳозирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев.

Каримовнинг вафоти ҳақида 2 сентябр куни расман эълон қилинди. Президент 3 сентябрь куни Самарқандда дафн этилди.

XS
SM
MD
LG