Маҳкаманинг матбуот хизмати маълумотларига кўра, у Бишкекда 2 сентябрда контртеррорчилик чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида қўлга олинган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида аниқландики, Мамедов Қирғизистонда “кутиш режимида” бўлган – ўз раҳбарларидан кўрсатмалар кутган.
Мамедов шунингдек жангариларни Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар зоналарига олиб ўтказиш бўйича топшириқларни бажарган.
ДМҚ да Мамедовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахс қамоққа олинган.Тергов олиб борилмоқда.