Ссылки доступа

Террористлар тожик паспортлари "Исломий давлат" аъзоларига тегишли экан


Тожикистон Ички Ишлар Вазирлигининг хабар беришича, Жалолиддина Балхи туманидан бўлмиш 21-яшар Бобожонов Фирдавс ва Панжикентлик 33-яшар Халилов Зоир, айни вақтда "Исломий давлат" террористик гуруҳи билан бирга.

ИИВга кўра улар қидирувда ва бегона одамлар Қирғизистонда уларнинг исмлари билан қандай қилиб Тожик паспортларини олганлиги номаълум.

«Бишкекдаги террористик амалиёт "Али" лақабли Қирғизистон фуқароси Сотибоев Иззатилло томонидан амалга оширилган. Унда ИШИД аъзоси Фирдавс Бобожонов номига расмийлаштирилган Тожикистон фуқароси паспорти бўлган. Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси яқинидаги террористик амалиётни айнан у амалга оширган», - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича Фирдавс Бобожонов Сурияда ва унга қарши чет элда ҳарбий амалиётларда иштирок этганлиги учун жиноий иш очилган. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига кўра Фирдавс Бобожонов ва Зоира Халиловларни қидириш давом этяпти.

Қирғизистон хавфсизлик хизматлари 6 сентябрда тарқатган хабарда айтилишича, Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасида амалга оширилган террористик амалиёт ташкилотчилари ва бажарувчилари аниқланган. Улардан бири Уйғур миллатига мансуб, Зоир Халилов номида Тожик паспорти бўлган. Хабарда айтиладики, у Туркистон Исломий Харакати аъзоси бўлган ва террористик амалиётни «Джабхат ан Нусра» гуруҳи билан боғлиқ ва Сурияда амалиётлар олиб бораётган террористик гуруҳлар буюртмасига биноан амалга оширган.

XS
SM
MD
LG